Сардор Турсуновдан навбатдаги тарона премьераси

Сана: 16.11.2015 2758

Сардор Турсуновдан навбатдаги тарона премьераси

Ўзининг бир нечта қўшиқлари билан халқимиз назарига тушган Сардор Турсуновнинг бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали навбатдаги композицияси жаранг сочди. “Сен билан” деб номланган мазкур мусиқий асар тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинди. Тоҳир Муҳаммад сўзи, Шуҳрат Зокиров мусиқаси ва аранжировкаси билан яратилган ушбу қўшиққа Даврон Пўлатов режиссёрлигида видеоклип ҳам тасвирга олинган.

 

Сардор Турсуновдан навбатдаги тарона премьераси

Эслатиб ўтамиз, Сардор Турсунов скрипка чалиш бўйича халқаро фестивалларда иштирок этиб, қатор танловлар лаурентига айланган. Айни дамга қадар  “Севги куйи”, “Бу ҳаёт”, “Гулноза” каби қўшиқлар яратган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol