Мафтункор Шаҳзода янги фильм учун саундтрек куйлади
Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, бетакрор Шаҳзода янги фильм учун саундтрек куйлади. Мазкур картинанинг номи интернет оламида кўплаб шов-шувларга сабаб бўлаётган “Барон” фильмидир.
Рустам Саъдиев режиссёрлигида тасвирга олинаётган кинокартина ҳали катта экранларга чиқиб улгурмасиданоқ барчани эътиборини тортган. Саундтрек ижрочиси номини эшитганларни эса беихтиёр ўзига жалб этади.
Чунки халқимизнинг севимли хонандасининг ҳар бир ижод маҳсули шу кунгача ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган. Етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган мухлисларни муҳаббатини қозонган Шаҳзоданинг ушбу қўшиғи “Сирдошим” деб номланади.
Ўйлаймизни фильм ва унга ишланган саундтрек халқимизга манзур келади. Айни дамда сиз тасвирга тушириш майдончасидан тақдим этилган фотосуратлардан баҳраманд бўлиш имконига эгасиз. Марҳамат.