Ирода Дилроз Манзуранинг келин саломида

Сана: 09.11.2015 3970 қайноқ

Ирода Дилроз Манзуранинг келин саломида

Санъат оламида ўзига хос йўналиши ва ўз ўрнига эга бўлган хонанда Ирода Дилроз мухлислар учун кутилмаган  ижод маҳсули устида иш бошлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумки бу туҳфа халқимизнинг севимли қўшиғига айланган, қадимдан куйланиб келинган “Салом салом” таронасининг янгича талқинидир. Унга Жамшид Гаффаров томонидан қадимий анъаналаримиз ва замонавийликни уйғунлаштирган ҳолда мусиқий сайқал берилган.

 

Ирода Дилроз Манзуранинг келин саломида

Ирода Дилроз: - Ўзбек халқининг энг оммабоп удумларидан бири бу келин саломдир. Бундан келиб чиққан ҳолда мазкур мусиқий асарга мос видеоклип ҳам суратга олиндик. Наримон Султонхўжаев режиссёрлигида тасвирга олинган клипда хонанда Манзура келин образида намоён бўлган. Унинг салом солишига биргаликда видеоклипни томоша қилиб баҳо беришингиз мумкин. Бундан ташқари, Муҳаммадисо Абдулҳайиров, Зуҳра Солиева, Ҳусан Жўраев, Шоира Ғиёсова  ва бошқаларнинг ижросини кўришингиз мумкин.”

Ирода Дилроз Манзуранинг келин саломида

Ирода Дилроз Манзуранинг келин саломида

 Оммага тақдим этилмасиданоқ барчани бирдек қизиқтира олган видео асарни ҳозироқ томоша қилинг ва фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol