Агар актриса бўлмаганимда...
Бугунги кунда кино соҳасида фаолият юритаётган актрисалар талайгина. Ўз маҳорати ва яратган образлари билан томошабинлар қалбидан чуқур жой эгаллаган, номи аллақачон брендга айланиб улгурганлари ҳам бисёр. Айни дамда ўз устида ишлаб, изланиб, иқтидорини намоён этаётган ёш актрисалармиз ҳам улардан қолишмасликка ҳаракат қилишмоқда. Кино оламида мувафаққият чўққиларини забт этган ва забт этаётган ижодкорлар, актрисаликни танламаганида қайси касбни эгаллаган бўлар эди. Бугун шу ҳақида тўхталамиз.
-Агар актриса бўлмаганимда...
Дилноза Кубаева: - Ўқитувчилик касбини эгаллаган бўлардим. Яъни бошланғич синф ўқувчиларига дарс берардим.
Шодия Тўхтаева: - юрист бўлардим.
Жамила Ғофурова: - стюардесса касбини эгаллаган бўлардим.
Зарина Низамутдинова: - ФҲДЁ ходими
Севара Солиева: - таржимон бўлардим. Чунки инглиз тили бўйича таълим олганман.
Мана азизлар, севимли актрисаларингиз кўриб турганингиздек турли касб эгаси бўлишлари мумкин эди. Бироқ уларнинг кино соҳасига бўлган қизиқиши барча касблардан устун келган ва бугун улар актрисалик соҳасида ўз фаолиятларини давом эттириб келмоқдалар. Биз барча ижодкорларга омад тилаб қоламиз ва кузатишда давом этамиз.