III Республика “PROLogue-2017” кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
“PROLogue-2017” кинофестивалининг ҳамда “Орамиздаги афсоналар” номли фотокўргазманинг очилиш очилиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбеккино МА, Ёш киноижодкорлар кенгаши ҳамда киномотографияни ривожлантириш маркази томонидан илк маротаба ўтказилаётган III Республика “PROLogue-2017” кинофестивалининг очилиш маросими старт олди.
Бугун муҳташам Ёшлар ижод саройида санъат аҳлининг буюк афсоналаридан тортиб ёш умидли режиссёр ва актёрлар бир даврага жам бўлдилар.
Фестивал лойиҳаси доирасида санъат соҳасида босиб ўтган йўли билан орамизда ҳақиқий афсонага айланган санъат дарғаларимизга бағишланган “Орамиздаги афсоналар” номли фотокўргазманинг очилиши бошланди.
Кўргазмада 30 дан ортиқ машҳур киноижодкорлар: Али Ҳамраев, Шуҳрат Аббосов, Зулфиқор Мусоқов, Рихси Иброхимова каби "Тирик афсоналар"нинг суратлари ўрин олган.
Кўргазманинг ғоя муаллифи Муҳлиса Азизова, фотограф Ғайрат Мўминов.
- “Орамиздаги афсоналар” – бу ёшларнинг устозларга бўлган ҳурмати сифатида ташкил этилган кўргазма. Айтишимиз мумкинки, устоз санъаткорлар ёш киноижодкорлар учун ўзининг беқиёс ижод мактабини яратган. Уларда биз-киноижодкорлар ўрганиши керак бўлган жуда кўп ижод сирлари мавжуд. Ушбу кўргазмани ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳам устозларни қўллаб-қувватлаш, улар доимо эътибор марказида эканликларини эслатиш, - дейди кўргазма муаллифи Муҳлиса Азизова.
Фотограф Ғайрат Мўминов:
- Устозлар билан ишлаш мароқли! Бошида устоз санъаткорлар билан ишлаш бироз қийин бўлади, деб ўйлаган эдим. Лекин, аксинча иш жараёни ажойиб таассуротларга бой бўлди. Улардан кўп нарсани ўргандим. Устоз санъаткорлар билан ишлаганимдан бахтлиман! Бугунги кўргазмадан ўрин олган суратлар ҳаммага ёқади, деб умид қиламан. Энг асосийси, менга бу имкониятни берган Ёшлар иттифоқи, Киномотографияни ривожлантириш марказига ўз миннатдорлигимни билдираман.
“PROLogue-2017” кинофестивали доирасида ташкил қилинган бир-биридан қизиқ лойиҳалар давом этмоқда.