Шахристон гуруҳи: “Атрофимда парвонам, тили шакарим болим”

Сана: 09.10.2015 3176

Шахристон гуруҳи: “Атрофимда парвонам, тили шакарим болим”

Бугунги кунда шоу – бизнес оламида фаолият олиб бораётган гуруҳлар бисёр. Улар қаторига яна бири, яъни “Шахристон” гуруҳи қўшилди. Улар ўз ўрнига эга бўлиш ва мухлислар қалбидан жой олиш мақсадида тинмай меҳнат қилиб, изланиб, янги ғоялар устида ишламоқда. Улар санъат оламидаги илк қадамини “Парвонам” таронаси ила ташлашди. 

Шахристон гуруҳи: “Атрофимда парвонам, тили шакарим болим”

Бугун мазкур мусиқий асар “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали жаранг сочди. Бу қўшиқ тингловчилар томонидан илиқ фикрлар билан қарши олинди. Айни дамда бир нечта шоир ва бастакорлар билан ижодий ҳамкорликда иш бошлашган. “Парвонам” таронасининг матн муаллифи  Нодир Азимов бўлиб, Иқбол Муҳаммаджонов томонидан мусиқаси басталанган. Аҳлиёр Азимов эса мусиқий сайқал берган.

Шахристон гуруҳи: “Атрофимда парвонам, тили шакарим болим”

Шахристон гуруҳи: “Атрофимда парвонам, тили шакарим болим”

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Гуруҳ вакиллари қўшиқ билан бирга видеоклипни ҳам тақдим этишмоқда. Дилмурод Агзамов режиссёрлигида тасвирга олинган мазкур видео асарга Рустам Муродов операторлик қилган. Ҳозир эса “Шахристон” гуруҳининг илк таронасини тинглаш ва клипни томоша қилишга чорлаб қоламиз. Марҳамат.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol