Лола мухлислари учун узоқ кутилган премьера

Сана: 30.10.2014 4260 қайноқ

Бугун сайтимиз орқали тақдим этаётган янгилигимиз эстрадамизнинг латофатли ва ўзига хос нозик диди билан бошқалардан ажралиб турувчи Лоланинг мухлислари учун маъқул келиши аниқ. 

Яқиндагина Лола ва Умид Искандаров бош ролларни талқин этган видеофильм суратга олиш ишлари якунлангани ҳақида хабар бергандик. Ишчи номи “Фарҳод ва Ширин” дея номланган картина расмий равишда бошқа ном олиши кутилмоқда.

Лола мухлислари учун узоқ кутилган премьера

Хозирча ижодкорлар “Бу телба муҳаббат... ёхуд Фарҳод ва Ширин” деган сарлавҳани фильм учун ном сифатида кўриб чиқишмоқда. Муҳаббат ўзгача тарзда акс этган картинанинг суратга олиш ишлари Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида олиб борилганини эътироф этишимиз зарур. 

Картина продюсери Руслан Мирзаевнинг айтишича, айни вақтда картинанинг дубляж ишлари ҳам якунланган бўлиб, премьера санаси ҳам тез кунда маълум бўлади. 

Хозирча эса ушбу кинофильмдан бир парча сифатида Лола томонидан куйланган “Фарҳод ва Ширин” саундтрек таронасига ишланган видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз. Ижодкорлар Сарвар ва Комил томонидан тайёрланган қўшиқ Лола ижроси билан жонланиб, бир неча кун аввал “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тингловчиларга тақдим этилганди. Видеоклипда “Ўзбеккино” миллий агентлиги тасдиғидан ўтган сценарий асосида тасвирга олинган картинадан парчалар ҳам қўлланилган. Бу эса озгина бўлса-да фильм ҳақида тасаввур қилишга кўмак беради. Сайтимиз орқали томоша қилинг ва бунга ўзингиз амин бўласиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol