Дилдора Олимжонова кимнинг дилини асир этди
Ёш ва умидли ижодкорлар орасида Дилдора Олимжонова ўзининг интилиши ва меҳнатсеварлиги, ўзгача услубда яратилган қўшиқлари билан бошқалардан ажралиб туради. У айни дамда кетма-кет янги ғоялар устида иш олиб бормоқда ва бу билан халқимиз олқишига сазовор бўлиш истагида.
Тиниб-тинчимас хонанданинг “Дилиман” таронаси бугун Ўзбегим Таронаси радиосининг премъера лойиҳаси орқали жаранг сочди. Наргизхон Латипова сўзи ва мусиқаси билан яратилган композициянинг аранжировкаси Фурқат Бобожонов томонидан амалга оширилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳозирги кунда Фурқат Бобожонов билан ҳамкорликда янги хоразмча қўшиқ устида ишланмоқда. Шўх ва рақсбоп йўналишдаги бу қўшиқ мухлисларга манзур келади деган умиддамиз. Биз эса хонанданинг ижодига улкан зафарлар тилаган ҳолда “Дилиман” таронасини тинглашга чорлаймиз. Марҳамат баҳо беринг.