Севгилисини йўқотган хонанда Воҳиджон Исоқов
Ёш хонандалар орасида кўзга кўринган ижодкорлардан бири Воҳиджон Исҳоқов ўзининг навбатдаги “Севгилимни қайдан излай” номли қўшиғини “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали омма эътиборига тақдим этди.
Янги тарона ҳар бир тингловчини диққатини тортар экан, унга турли баҳолар берилади. Сўзлари, мусиқаси ва албатта ижрога ҳар бир мухлиснинг ўз муносабати бўлади. Премьера дастурида жаранг сочувчи тароналар учун айнан ҳар ким ўзининг холисона фикрини билдиришига имконият яратилган. Бу қўшиқга ҳам тингловчилар томонидан ҳолисона ва турли ҳил баҳолар берилди.
Мазкур янги қўшиқнинг сўзлари Зафар Қодиров қаламига мансуб бўлса, мусиқасини эса хонанданинг ўзи, яъни Воҳиджон Исҳоқов басталаган экан. Фарруҳ Сирожиддинов мусиқани аранжировка қилган. Севги ва муҳаббатни тараннум этувчи кўплаб қўшиқлар бор, аммо ҳар бир тарона ўзига хос ва энг ёрқин туйғуларни таранум этади. “Севгилимни қайдан излай” қўшиғи ҳам тингловчилар кўнглидан жой оладиган тароналар қаторига қўшилини истаб хонандага омад тилаймиз.