Нилуфар Усмоновадан романтикага бой видеоклип - "Дона-Дона"
Қувноқлик ва самимиятда тенги йўқ мафтункор хонанда Нилуфар Усмонова мухлисларини хушнуд этишда давом этади. Яқиндагина янги альбомини тақдим этганига қарамай, навбатдаги видеоклипинини намойишини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Тарона “Дона-дона” деб номланган бўлиб, сўзи ва мусиқаси шоира, хонанда ва бастакор Шахнозга тегишли. Аранжировкаси устида Жасур Бадалбоев ишлаган. Қўшиққа ёш бўлишига қарамай, ўзининг такрорланмас образлари билан мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллашга улгурган актёр Йигитали Мамажонов режиссёрлик қилган.
Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, бу клипда Йигитали Мамажонов илк режиссёрлик ишини амалга оширган. Жаҳонгир Ибрагимов эса операторлик вазифасини бажарган. Тоғ ён-бағриларида суратга олинган видеоклип ҳаётий воқеаларга асосланган сюжет ва трекдан иборат. Ушбу видеоклип жараёнида 30дан ортиқ инсон жазирама ёзнинг кунида жон бериб меҳнат қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Нилуфар Усмонова ўз мухлисларини хурсанд қилиш ва халқимизга янада яқин бўлиш ниятида ҳар бир ижод маҳсулини ўзгача шукҳда тақдим этмоқда. Янги тарона ва видеоклипларини шунчаки интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишни ўзига эп кўрмаган хонанда асл мухлислари ўртасида турли танловлар ўтказиб қимматбаҳо совғалар билан бирга кичик концерт дастурлари билан халқимизнинг юрагидан янада чуқур жой эгалламоқда. Энг асосийси бу тадбирлар халқимиз учун текин ўтказилиши билан бирга барчага қувонч улашмоқда. Нилуфар Усмонова кичик тадбир уюштирсада унга юзлаб томошабинлар ташриф буюради ва натижада ҳақиқий шоуга айланади. Сўзимизнинг яққол мисоли сифатида "Локомотив" паркида ўтказилган клип тақдимотини айтиб ўтишимиз мумкин.
“Дона – Дона” таронасига ишланган видеоклипни эндиликда сиз сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятига эгасиз. Марҳамат томоша
қилинг.