Муҳаммадали Неъматовдан янги қўшиқ “за тобой”

Сана: 18.09.2015 1478

Муҳаммадали Неъматовдан янги қўшиқ “за тобой”

Ўзига хос йўналиши ва услубига эга бўлган “Серенада ижод” гуруҳи ижоида кутилмаган янгилик. Эндиликда гуруҳ солисти Муҳаммадали Неъматов яккахон ижодини йўлга қўйди. “Серенада ижод” гуруҳи тарқалди дегани эмас. Хонанда гуруҳда ҳам, яккахон ижодида ҳам ўз фаолиятини параллел равишда давом эттиради. Муҳаммадали Неъматов бугун ўзининг илк таронасини Ўзбегим таронаси радиоси орқали тақдим этди. “За тобой” деб номланган мазкур мусиқий асар тингловчилар томонидан кутилганиданда аъло даражада қарши олинди. 

Муҳаммадали Неъматовдан янги қўшиқ “за тобой”

Қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Азиза Муҳамедованинг қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкасини Даврон Гаипов амалга оширган. Ушбу ижод маҳсулига чет элда видеолкип суратга олиш режалаштирилган. Шунингдек, Муҳаммадали Неъматов тез кунда “Исмигул” номли композициясини ҳам тақдим этади. Айни дамда бу тарона устида иш олиб борилмоқда. Шундай эканю янгиликларни кутиб қоламиз ва Муҳаммадали Неъматов ижросидаги янги композицияни тинглашга чорлаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol