Жасур Ғоиповдан ўткир сюжетли клипни қарши олинг!

Сана: 10.03.2015 3170 қайноқ

Кўплаб мухлисларнинг талаб ва таклифларига биноан Жасур Ғоиповнинг "Вақт" таронасига ишланган видеоклип ваъдага мувофиқ март ойининг 10-санасида сайтимиз орқали тақдим этилмоқда. 

"Вақт" видеоклипини тайёрлашда бир қатор маҳоратли ва профессионал ижодкорлар биргаликд меҳнат қилишди.

Жасур Ғоиповдан ўткир сюжетли клипни қарши олинг! 

Жасур Ғоиповдан ўткир сюжетли клипни қарши олинг!

Хусусан, клип Санжар Маткаримов муаллифлигида ва режиссёрлигида суратга олинган. Яна бир истеъдодли ижодкор Мансур Васати иккинчи режиссёр вазифасини бажарган. Жаҳонгир Ибрагимов оператор сифатида иш олиб борган клипда Ҳилола Шер ҳам либослар бўйича ўз ҳиссасини қўшган. 

Жасур Ғоиповдан ўткир сюжетли клипни қарши олинг! 

Жасур Ғоиповдан ўткир сюжетли клипни қарши олинг!

Айтиш керак, ноодатий сюжетдаги видеода бир қатор актёрлар ҳам иштирок этган бўлиб, айниқса, Акбархўжа Расуловнинг ижроси томошабинни лол қолдириши аниқ. 

Жасур Ғоиповдан ўткир сюжетли клипни қарши олинг!

Инсоний ҳислатлар, ички ҳиссиётлар ва виждон азоби асосий мавзу сифатида танланган бўлиб, сюжет таъсирчан руҳда яратилган. Кутилмаган воқеалар ечими эса томошабинни ўйлантириши табиий. Клипни томоша қилгач, бунга ўзингиз амин бўласиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol