Жавоҳир Содиқов таронаси орқали севгисига кимни ишонтирмоқчи ?

Сана: 19.08.2015 2875

Жавоҳир Содиқов таронаси орқали севгисига  кимни ишонтирмоқчи ?

Ўзбек шоу бизнес оламига  қадам қўйиб, илк ижод маҳсулини тақдим этганидаёқ мухлислар олқишига сазовор бўлган Жавоҳир Содиқов ўз устида тинмай ишламоқда. Янги ғоялар асосида бир қатор тароналар яратмоқда.

Жавоҳир Содиқов таронаси орқали севгисига  кимни ишонтирмоқчи ?

Улардан бири бугун "Ўзбегим Таронаси" радиосининг премьера лойиҳаси орқали жаранг сочди. “Севгимга ишон” деб номланган бу композиция мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Тингловчилар унинг ижодини юқори баҳолашди.

Жавоҳир Содиқов таронаси орқали севгисига  кимни ишонтирмоқчи ?

Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Аранжировкасини эса Ренат Собиров амалга оширган.  Жавоҳир Содиқов ижросидаги “Севгимга ишон” таронаси ўйлаймизки хит даражасига кўтарилади. Айни дамда сиз ушбу қўшиқни сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эгасиз. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol