“Афруз” гуруҳи ижодий дам олишга йўл олмоқда

Сана: 14.02.2014 4967

“Афруз” гуруҳи йигитлари Жамшид ва Музаффар 3 кундан сўнг Тошкентни тарк этишади. Албатта бир неча кунга холос. 

Деярли 3 ҳафта давом этадиган сафар Малайзия ва Бали ороллари томон йўналади. “Афруз” гуруҳи ушбу сафарга режиссёр Рустам Муродов ва яна бир аёл ҳонандамиз билан бирга йўл олади. Дуэтлар борасида Муниса Ризаева рекорд ўрнатишга қарор қилган кўринади. Бундай дейишимизга эса “Афруз” гуруҳи билан тайёрланган дуэт сабаб. Номи ошкор қилинмаган таронага клип олиш учун нега айнан Малайзия танланганини эса яқин кунларда билиб олишингиз мумкин.

Яна бир маълумот. Сафар давомида фақатгина 1 та дуэтга эмас, балки бошқа тароналарга ҳам клип суратга олинади. Улар орасида яқинда тақдим этилган «Шалола” таронаси ҳам мавжуд. Яна бир клип суратга олиниши тахмин қилинаётган тарона “Ла ла ла” дея ном олган экан. Сўзи Бобур Умаровга тегишли, аранжировка эса Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган.

 

“Афруз” гуруҳи йигитлари Тошкентга қайтгач, кетма-кет Янги тароналарни тақдим этишга шай турибдилар. Ҳозиргача 4 та тарона мухлислар ва тингловчилар эътиборига ҳавола этишга тайёр. Улардан бири сокин оҳангга эга қўшиқ бўлиб, “Келмади ёрим” дея номланади. Айни вақтда мазкур таронага клип суратга олиш режалаштирилмоқда, яъни клип учун сюжет ғояси ишлаб чиқилмоқда. Айтишларича бу тарона 7 ёшдан 70 ёшгача барчага бирдек манзур бўлади. Шу сабаб ҳам видеоклип барча учун яратилиши керак. Бунинг учун оғир меҳнат талаб этилсада, ижодкорлар бунга тайёр эканликларини билдиришди. Улар салкам 3 ҳафта давом этадиган ижодий таътил вақтида куч-ғайратга тўла қайтиб келишни мўлжаллашган. Уларга эса ёқимли ҳордиқ ҳамроҳ бўлсин!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol