Нилуфар Усмоновадан романтикага бой видеоклип - "Дона-Дона"

Сана: 10.08.2015 4741

 

Нилуфар Усмоновадан романтикага бой видеоклип - "Дона-Дона"

 

Қувноқлик ва самимиятда тенги йўқ мафтункор  хонанда Нилуфар Усмонова мухлисларини хушнуд этишда давом этади. Яқиндагина янги альбомини тақдим этганига қарамай, навбатдаги видеоклипинини намойишини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Нилуфар Усмоновадан романтикага бой видеоклип - "Дона-Дона"

 

Тарона  “Дона-дона” деб номланган бўлиб,  сўзи ва мусиқаси шоира, хонанда ва бастакор Шахнозга тегишли. Аранжировкаси устида  Жасур Бадалбоев ишлаган. Қўшиққа ёш бўлишига қарамай, ўзининг такрорланмас образлари билан мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллашга улгурган актёр Йигитали Мамажонов режиссёрлик қилган.

Нилуфар Усмоновадан романтикага бой видеоклип - "Дона-Дона"

 

Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, бу клипда Йигитали Мамажонов илк режиссёрлик ишини амалга оширган. Жаҳонгир Ибрагимов эса операторлик вазифасини бажарган. Тоғ ён-бағриларида суратга олинган видеоклип ҳаётий воқеаларга асосланган сюжет ва трекдан иборат. Ушбу видеоклип жараёнида  30дан ортиқ  инсон  жазирама ёзнинг кунида жон бериб  меҳнат қилган.

Нилуфар Усмоновадан романтикага бой видеоклип - "Дона-Дона"

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Нилуфар Усмонова ўз мухлисларини хурсанд қилиш ва халқимизга янада яқин бўлиш ниятида ҳар бир ижод маҳсулини ўзгача шукҳда тақдим этмоқда. Янги тарона ва видеоклипларини шунчаки интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишни ўзига эп кўрмаган хонанда асл мухлислари ўртасида турли танловлар ўтказиб қимматбаҳо совғалар билан бирга кичик концерт дастурлари билан халқимизнинг юрагидан янада чуқур жой эгалламоқда. Энг асосийси бу тадбирлар халқимиз учун текин  ўтказилиши билан бирга барчага қувонч улашмоқда. Нилуфар Усмонова кичик тадбир уюштирсада унга юзлаб томошабинлар ташриф буюради ва натижада ҳақиқий шоуга айланади. Сўзимизнинг яққол мисоли сифатида "Локомотив" паркида ўтказилган клип тақдимотини  айтиб ўтишимиз мумкин.

“Дона – Дона” таронасига ишланган видеоклипни эндиликда сиз сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятига эгасиз. Марҳамат томоша

қилинг.

Нилуфар Усмоновадан романтикага бой видеоклип - "Дона-Дона"

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol