Манзурадан янги тарона премьераси “Лазги”
Эстрадамизнинг латофатли хонандаси Манзура мухлисларини хурсанд этишда давом этади. Айни дамда янгидан янги тарона ва видеоклиплар устида иш олиб бораётган Манзуранинг янги ижод маҳсули бугун Фм 101.0 тўлқини орқали жаранг сочди. “Лазги” деб номланган бу мусиқий асар мухлислар томонидан кутилганиданда аъло даражада қарши олинди.
Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Шохжаҳон Эргашевга тегишли бўлиб, унга Тимур томонидан мусиқий сайқал берилган. Хонанданинг маъмури берган маълумотларига қараганда, бу композицияга видеоклип суратга олиш режалаштирилган. Истеъдодли клипмейкер ва режиссёрлар Рустам Муродов ҳамда Дилмурод Агзамов билан ҳамкорликда видеоасар яратишга бел боғлашган. Айни дамда тайёргарлик жараёнлари кетмоқда. Видеоклипни тасвирга олиш ишлари бўйича кейинги янгиликларимизда батафсил маълумот берамиз. Шундай экан биздан йироқлашманг ва кузатишда давом этинг.