Ўзбек санъати Германия саҳналарида

Сана: 16.07.2015 4516

Ўзбек санъати Германия саҳналарида

Июль ойининг биринчи ўн кунлигида Германияда ўтказилган турли маданий тадбирларда ўзбекистонлик санъаткорлар ҳам иштирок этишди. Жумладан “Ниҳол” мукофоти лауреати, халқаро танловлар ғолиби Илёс Арабов ижросидаги мумтоз ашулалар ҳамда “Эътироф - 2014” танлови ғолиби, ёш истеъдодли раққоса Шодиёра Омонованинг рақсларидан олмон томошабинлари ва бошқа  санъат ихлосмандлари ҳайрату завққа тўлишди.

Ўзбек санъати Германия саҳналарида

Ўзбек санъати Германия саҳналарида

- Чинакам санъат тил танламайди, деган гап нақадар ҳаётий эканлигига Германиядаги концертлар давомида яна бир бор иқрор бўлдим. Хорижий тингловчилар мумтоз меросимиз дурдоналарини мароқ билан эшитганлари кўнглимни ифтихорга тўлдирди. Айниқса, мақомларимиз ва “Мустаҳзод”, “Самарқанд ушшоғи”, “Бозургоний”, “Салламно”, мавриги, лазги каби ашула ва қўшиқларимиз уларга беҳад манзур келди. Шодиёрахоннинг “Доира рақси”ни ҳайрат билан томоша қилиб, танбур, най наволарига маҳлиё бўлдилар, дейди Илёс Арабов.

Ўзбек санъати Германия саҳналарида

Бу каби тадбирлар Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган маданий кўприк вазифасини ўтайди десак муболаға бўлмайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol