Моҳим ўз истеъдодини намоён этмоқда

Сана: 13.07.2015 4016

Моҳим ўз истеъдодини намоён этмоқдаИстеъдодли ёш ижодкорлардан бири Моҳим айни кунда “Ниҳол” Давлат мукофотининг республика босқичида муваффақиятли иштирок этмоқда. Икки юзга яқин ижодкор ёшлар орасидан саралаш босқичларида ўз истеъдодини намоён этиб, кучли тўртталик орасидан жой олган Моҳим, “Ёр бўлай” ҳамда “Бешиклар ясалади Ўзбекистонда” номли қўшиқлари билан республика босқичида қатнашиш имконига эга бўлганди.

 Моҳим ўз истеъдодини намоён этмоқдаКуни кеча бўлиб ўтган биринчи турда “Ватан бизни асрайди, биз Ватанни асраймиз”  номли янги таронасини куйлади. Мазкур композиция юртимиз мустақиллиги байрамига туҳфа сифатида яратилган бўлиб, матни Карим Мирзо қаламига мансуб, мусиқаси эса Шуҳрат Зокиров томонидан басталанган. Тез кунларда премьера этилажак бу қўшиқ кўпчиликнинг олқишларига сазовор бўлиб, мухлислар қалбидан жой олишини ният қилган Моҳимга улкан зафарлар тилаб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol