Шарқ гуруҳи солистлари хонадонида қувончли кун
Сана: 16.07.2021
1684
қайноқ
Шарқ гуруҳи солистлари Сарвар ва Татьяна 15 июль куни ўғил фарзандлик бўлишди. Ушбу қувончли хабарни мухлисларига биринчи бўлиб Сарвар маълум қилди.
"Яратган бизга ўғил фарзанд ато этди. Татьяна билан учинчи бор ота-оналик бахтига сазовор бўлдик. Дуода бўлган барча яқинларимиздан миннатдормиз. Ер юзидаги ҳар бир инсон шундай бахтдан бахраманд бўлишини сўраб қоламиз" - деди хонанда берган маълумотида. Бахтиёр оилани қутлаймиз.