“POPCORN” ТАҚДИМОТИ ТАНТАНАЛИ РАВИШДА ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Сана: 26.10.2014 7350 қайноқ

Хабар берганимиздек бугун  25 октябрь куни www.popcorn.uz сайти "Tarona Records" компанияси билан ҳамкорликда "Ёшлар танлови" шиори остида "PopCorn" тақдимот маросимини тантанали равишда ўтказди. Мухлислар, томошабинлар бу кунни интизорлик билан кутишаётганини гувоҳи бўлдик. Зал лиқ тўла одам.

 

 

 

 

 

Эстрадамизнинг барча ёрқин юлдузлари ўриндиқларнинг энг олди қаторларидан жой эгаллашган. Ҳаммада ҳис-ҳаяжон кучли... ва ниҳоят зар пардалар кўтарилди саҳнада “Ўзбегим таронаси” радиосининг энг қувноқ бошловчилари Раъно Алимова ва Жамшид Хожиниёзовлар мазкур маросимни очиқ дея эълон қилдилар.

Сахна марказига ўрнатилган катта мониторда энг кўп овозларни жамлаган энг яхши видеоклиплар ижрочиларининг видеороликлари бирин кетин намойиш этила бошлади ва ғолиб бўлганлар рамзий "PopCorn" статуэткаси билан тақдирланди.

 

 

 

Жумладан, “Уммон” гурухи, Зоирбек, Мохим, Умидахон, “Афруз” гурухи, Бобур Собиров, Улуғбек Рахматуллаев, Райхон, Амира Алибекова, Жахонгир Позилжонов, Шахзода, Лола, Муниса Ризаева, Сардор Раҳимхон, Манзура, Сарвар ва Комил, Зиёда, Шохруҳхон, Жасур Гаипов, Нилуфар Усмоновалар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шу билан бир қаторда тантанали кечада яна 5 нафар энг кўп овоз тўплаган клип ижрочиси ҳам концерт дастурида ўзининг чиқиши билан мухлисларини хушнуд этишди булардан “Диёр” гурухи, Шахло Ахмедова, Дилсўз, Динейра.

 

 

 

 

 

 

 

Айниқса маҳоратли актриса Асал Шодиевани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон билан катта саҳнада бирга айтган дуэти томошабинлар учун катта янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди. 

 

 

 

 

Бундан ташқари бошловчиларнинг саҳнада ўзларини эркин тутишлари ҳамда ҳазил мутойибани ўринли ишлатишлари-ю ва ҳар қандай вазиятдан маҳорат билан чиройли чиқиб кетишлари йиғилган меҳмонларни кайфиятини кўтарди ва концерт дастурига алоҳида файз киритди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тақдимотнинг бошида, концерт сўнггида мухлислар ва йиғилган меҳмонлар учун ҳаёлларига ҳам келтирмаган сюрприз борлигини бошловчилар алоҳида таъкидлаб ўтишган эди. Ҳа, концерт сўнггига қадар томошабинлар нима экан дея орзиқиб кутишган сюрпризлари бу "Божалар" гуруҳи солисти, ёшларнинг севимли ижодкори Жахонгир Позилжонов томонидан айтилган “Бақалоқлар” деб номланган премьера тарона ва унга ишланган ҳали ҳеч қаерда кетмаган видеоклип эди. Албатта, нафақат бу тарона, балки Жаҳонгир Позилжоновнинг саҳнадаги кўриниши, ёнидаги раққос йигитлар ўтирганларга юқори кайфият бағишлаб барчани рақсга чорлади. 

 

 

 

 

 

"PopCorn" тақдимот маросими тугагач концерт залини тарк этаётган нафақат томошабинлар балки санъаткорларимизни ҳам юзидаги табассум, қувонч ва ўзгача ҳис ҳаяжон сезилиб турарди.

 

Мазкур маросимни ўтказишдан асосий мақсад, ўзбек эстрада юлдузлари томонидан яратилган ижод намуналарини муносиб баҳолаш ва тақдирлаш эди. Биз мақсадимидга эришдик. Умид қиламиз-ки ушбу мукофот шоу-бизнес вакилларининг янада сифатли ва ёқимли ижод намуналари яратишлари учун уларга руҳ бағишлайди. 

 

 

 

 

 

 

 

Яна бир бор "PopCorn" тақдимоти билан барча ғолибларни муборакбод этамиз!

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol