“Етар” дея нола қилаётган Зарина барчасидан чарчадими?
Рамазон ойига қарамай, барча санъат вакиллари тинимсиз ижод қилиб, янгидан янги тарона ва видеоклиплар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири Ўзбек киносининг ёрқин намоёндаси, жозибали хонанда Зарина Низомутдинова бугун мухлисларини янги қўшиқ билан хушнуд этди. “Етар” деб номланган бу тарона мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.
Даврон Азиз сўзи, маҳоратли хонанда, шоир ва бастакор Jakhongir.uz мусиқаси ҳамда аранжировкаси билан яратилган мазкур қўшиққа видеоклип суратга олиш режалаштирилган. Шунингдек Зарина ижросидаги бир қатор фильмлар катта экранларга чиқиш арафасида. Улардан бири яқин кунларда преьмераси бўлиши кутилаётган “Етти олам” фильмидир. Бу картина ҳақида яқин кунларда батафсил маълумот бериб ўтамиз. Ҳозир эса янги таронадан баҳраманд бўлинг.