"Ўжар" Мунисани қийнаб дардига дардлар қўшган, ҳўп демай хадидан ошган Шаҳзод Муродов
Ҳар бир қўшиғида ўзгача рух, турлича характери бўлган, ҳеч кимга ўхшамас Муниса Ризаеванинг ижодида деярли ҳар куни қандайдир янгилик бор. Тиниб тинчимас хонанда ёш ва умидли ижодкор Шаҳзод Муродов билан биргаликда "Ўжар" деб номланган дуэт тарона куйлаган эди. Мазкур қўшиқ айнан Мунисанинг ички характеридан келиб чиқиб, маҳсус у учун ёзилган.
Ёш хонанда бу дуэтни бирга куйлаш таклифини Мунисага анча вақтгача айтолмай юрган. Вақти соати келиб таклифини билдира олган Шаҳзод ижобий жавоб олган.
Хонанданинг бошқа қўшиқлари сингари мазкур дуэт ҳам тингловчилар ҳукмига ҳавола этилганида улр томонидан олқишлар билан қарши олинди ва ҳамкорликда яратилган композиция учун клип тасвирга олиниши режалаштирилди.
Клипмейкер Санжар Маткаримов томонидан бир неча кун давомида суратга олинаётган видеоклип ниҳоят куни кеча якунланди. Ўжар Муниса учун аталган дуэт таронанинг тасвирга олиш жараёнларидаги фоторепортажни томоша қилинг.