Сардор Раҳимхондан байрамона премьера
Сана: 21.03.2018
4892
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон 21 март куни халқимизни Наврўз айёми билан қутлаб, янги қўшиғини тақдим қилди. “Хаққува” деб номланган бу мусиқий асар хоразмча йўналишда бўлиб, уни тинглаган мухлисларга хақиқий байрам кайфиятини улашади. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали илк жаранг сочганидаёқ халқимизга манзур келиб, барчани қувонтирди. Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, у Фаррух Соҳиб ва Фурқат Бобожонов билан ҳамкорликда ёзилган.