Ёш ва умидли хонанда Баҳром Каримовдан янги тарона “Ёлғизим”
Сана: 15.06.2015
3866
Бугунги кунда ўзбек шоу бизнеси оламида бир катор ёш ва умидли хонандалар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Улардан бири бастакор ҳамда хонанда Бахром Каримов бўлиб, у айни дамда қизғин ижод билан банд. Санъат оламида бастакорлик соҳасида ўз ўрнига эга бўлган, таниқли хонандалар билан бирга ҳамкорликда иш олиб бораётган бу ижодкор янги “Ёлғизим” деб номланган таронани мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда.
Сокин йўналишда куйланган қўшиқнинг матни Наргизхон Латиповага, мусиқаси ва аранжировкаси эса хонанданинг ўзига тегишли. Ушбу қўшиққа режиссёр Рауф Набиев томонидан видеоклип суратга олиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча таронани тингланг ва баҳо беринг.