“Сен етим эмассан” тез кунда...
Машҳур сулоланинг муносиб давомчиси, нафақат хонандалик, балки актёрлик бобида ҳам ўз истеъдодини намоён этиб келаётган Али Отажонов янги қўшиқ устида ишлаб, уни тез кунда мухлислар эътиборига тақдим этиш истагида. Режиссёр Дурдона Тўлаганованинг навбатдаги янги иши “Сен етим эмассан” фильми учун саундтрек куйлаган хонанда, мазкур тарона кўпчиликка маъқул келади, деган умидда. “Болалар уйи” номли саундтрекнинг сўзи Нодир Азимов томонидан ёзилган бўлиб, мусиқасини Иқбол Муҳаммад басталаган. Мазкур тарона тез кунда радиотўлқинларда премьера этилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари кетма-кет иккита, “Демак севасан” ҳамда “Қайтар дунё” номли кинокартиналарда суратга тушган Али Отажонов ҳар куни ижод билан банд. Ижоддан ортиб, турли ҳайрия тадбирларида ҳам фаол бўлган ижодкор, кинода суратга тушишга ҳам, қўшиқ ёзишга ҳам улгурмоқда.