“Пака-пак” нима у... Хулкар Абдуллаевадан клип премьераси
Хоразм гўзали, хушовоз хонанда Хулкар Абдуллаеванинг қўшиқлари радиотўлқинларида жаранг сочаркан, беиҳтиёр тингловчиларни рақсга чорлайди. Айниқса, ўзи рақсга тушиб, қўшиқ куйлаганида уни томоша қилганларнинг дили яйрайди.Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида хонанда ижросидаги навбатдаги янги таронанинг премьераси ўтказилиши билан, қўшиқни қайта қўйиб берилишини илтимос қилган мухлислар кўп бўлди.
“Пака-пак” деб номланган тарона шоир Ўктам Давлетов, бастакор Фарруҳ Соҳиб ҳамда аранжировка устаси Фурқат Бобожонов билан ҳамкорликда яратилган.
Хоразм рақс йўналишида бошқа вилоятлар рақс санъатида учрамайдиган ўзига хос элементларни учратишимиз мумкин. Либосларидан тортиб, ритмикага бой рақслар ҳар бир инсон кайфиятини қувончга тўлдиради.
“Пака-пак” деб номланган қўшиқ учун Даврон Собиров режиссёрлигида ажойиб видео суратга олинган ва уни бугун сайтимиз орқали томоша қилиб, ўзингиз ҳам рақсга тушишингиз мумкин.