Тез кунда Фарруҳ Раимов яккахон ижодидаги навбатдаги янги таронасини туҳфа этиш истагида
Ижодини ёшларнинг севимли гуруҳларидан бири бўлган “Манго” гуруҳида бошлаб, айни кунда эса яккахон ҳолда ижод қилаётган хонанда Фарруҳ Раимов бир зум ҳам тинмай ижод қилмоқда. Яқиндагина эстрадамизнинг гўзал хонандаларидан бири Дилсўз билан севги ришталарини боғлаб, оила қурган Фарруҳ ҳар бир ишга улгуришга ҳаракат қилиб, ижодини тўхтатмаган ҳолда меҳнат қилмоқда.
Куни кеча хонанданинг “Майли ёр” номли янги қўшиғи учун видеоклип тасвирга олиш ишлари олиб борилди. Бугун ана шу жараёндан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтишимиз лозим, мазкур видео “9999” студияси режиссёри Ҳуршид Собиров раҳбарлигида суратга олинди.
“Майли ёр” таронасининг мусиқаси муаллифи Иқбол Муҳаммаджонов, сўзи эса Нодир Азимовга тегишли, Аҳлиёр Азимов эса қўшиққа ўзгача мусиқий сайқал берган.
Яқин кунларда Фарруҳ Раимовдан янги видеоклип премьерасини ўтказиб юборманг.