Моҳим юксак танловда муносиб иштирок этди
Ёш бўлса-да истеъдоди билан халқимиз эътирофига сазовор бўлаётган хонанда Моҳим турли тадбирлар ҳамда танловларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Яқиндагина унинг “Ниҳол” мукофоти учун танловда шаҳар босқичига чиққанлигини маълум қилгандик.
Бундан ташқари, Моҳим “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танловида ҳам ўз иқтидорини намойиш этиб, шаҳар босқичига йўлланма олганди.
“Ўзбегим” номли таронасини жонли ижрода маҳорат билан ижро қилган Моҳим мазкур танловнинг шаҳар босқичидан ҳам мувафаққиятли ўта олди.
Бир неча иштирокчилар орасидан Моҳим 3-ўринни эгаллагани унинг ижодидаги ютуқларнинг илк пиллапояси бўлди.
Моҳим энди бор иқтидорини Республика босқичида намойиш этиб, бу танлов ғолиблигига муносиб эканлигини исботлаши керак.
Бу борада эса биз Моҳимга улкан зафарлар, омад тилаб қоламиз!