Зафирадан яна янги премьера тарона “Бухоролик”
Ёш умидли хонанда Зафира кетма-кет янги тароналар яратиб, қизғин ижод билан банд. Хонанда ўзининг ноанъанавий мавзулардаги қўшиқлари билан мухлислар эътиборига тушган. Бугун сайтимиз орқали Зафиранинг янги “Бухоролик” номли композициясини биринчилардан бўлиб тинглаш имконига эгасиз. Мазкур тарона яратилишида Жасур Кенжаев мусиқасидан фойдаланилган бўлиб, аранжаровкани ҳам айнан шу ижодкор амалга оширган. Қўшиқнинг матни эса Фазлиддин Раҳмоновга тегишли.
Бу кушик ҳам Зафиранинг ноанъанавий, теша тегмаган мавзуларга қўл уришидан дарак беради. Хонанда ижодида яна бир янгилик, тез кунларда кутилмаган антиқа мавзудаги янги композиция ҳам тайёр ҳолга келтирилади. Номи эса хозирча сир тутилмоқда. Унинг премьерасини ҳам албатта бизнинг сайтимиз орқали қарши оласиз. Янги тарона премьераси билан бирга Зафира ўзининг янги фотосессиясини ҳам тақдим этишни режалаштирган. Кузатиб боринг ва янги таронани тинглаб, баҳра олинг.