Бир неча йил аввал ҳамкорликда куйланган дуэт бугун яна қайта жонланди Манзура ва Жаҳонгир Фозилжонов ижросида
Эстрадамизнинг энг ёрқин хонандаларидан бўлган Манзура ва Жаҳонгир Фозилжонов бундан бир неча йил аввал ҳамкорликда дуэт тарона куйлаган эдилар. Уларнинг ижодида муваффақиятли тарзда хит даражасига кўтарилган мазкур дуэт қўшиқни мухлислар ҳамон севиб тинглашади. “Мадам” деб номланган ҳазиломуз сўзлар билан ижро этиладиган дуэт хонандаларнинг ўзларига ҳам жуда манзур келган чоғи, уни қайта куйлашни лозим топибдилар.
“Ўзбегим таронаси” радиомухлислари бугун мазкур тарнанинг илк тингловчиси бўлиб, янги талқинда жаранг сочган севимли тароналари учун фикр билдириш имконига эга бўлишди. Айтиб ўтишимиз лозим, Манзура ҳамда Жаҳонгир бу таронани қайта ижро этаркан, мутлақо ўзгача аранжировка қилинган ҳолда ва қўшиқ орасида шахсан ўзлари реп қўшиб куйлашган. Янгича йўналишдаги аранжировкани эса Ботир Алиев тайёрлаб берган.
Манзуранинг концерт дастурида катта саҳнада Жаҳонгир Фозилжонов билан ижро этилган мазкур дуэт томошабинлар олқишига сазовор бўлганди. Энди эса уни сиз ҳам тинглаб, баҳраманд бўлишингиз мумкин.