“ДАВР” ГУРУҲИ МИЛЛИЙ ҚЎШИҚ ЯРАТМОҚЧИ

Сана: 14.04.2014 2830

Ёшлар орасида анчагина машҳур бўлган “Давр” гуруҳи сўнгги пайтларда бироз танаффус эълон қилган эди. Бу ижодий танаффусдан сўнг эндиликда янги қўшиқ ва клиплари билан мухлисларини хушнуд этишга киришган.

Хабарингиз бор “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали “Иккинчи имкон” номли қўшиғи тақдим этилган эди. Сокин йўналишдаги мазкур таронанинг матни Якзонга, мусиқаси эса Жасур Абдураҳмоновга тегишли. Айни кунларда эса мазкур қўшиққа клип суратга олинар экан. 

Трек йўналишда клип суратга олишни мўлжаллаган гуруҳ йигит-қизлари бу гал ўзгача йўналиш ва услубда намоён бўлишни кўзда тутишган. Шу кунга қадар гуруҳнинг “Ёр-ёр” номли таронасига ишланган клип анчагина оммалашган эди. Бу гал ҳам “Давр” гуруҳи ижодкорлари томонидан яратилажак видеоклип қўшиққа мутаносиб равишда эҳтиросларга бой бўлиши шубҳасиз.    

 

Дарвоқе, яна бир кутилмаган янгилик. Шу кунга қадар замонавий йўналишда ижод қилиб, кўплаб қўшиқларни яратган “Давр” навбатдаги таронада миллийликка мурожаат этишмоқда. Қўшиқ номи сир тутилаётган янги миллий оҳангларга йўғрилган тарона ҳам тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда. Албатта, унинг илк премьераси ҳам сайтимиз орқали тақдим этилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol