“7 олам” фильмининг премьера куни аниқ

Сана: 27.08.2015 3600

“7 олам” фильмининг премьера куни аниқ

Аввал хабар берганимиздек, ёш ва истеъдодли режиссёр Озод Шамс ўзининг навбатдаги “7 олам” деб номланган фильмини суратга олдирган эди. Айни дамда мазкур кинокомедия устида олиб борилаётган ишлар якунига етди ва катта экранларга чиқиш арафасида. 12-сентябрь куни премьераси ўтказилиши режалаштирилган бу картинани сиз 13-сентябрдан юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш имконига эгасиз.

“7 олам” фильмининг премьера куни аниқ

Эслатиб ўтамиз, “7 олам” картинасининг бош қаҳрамонлари образини латофатли актриса Зарина Низомутдинова ва Алишер Усмонов яратган. Фильмда шунингдек, Азиза Бегматова, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Мурод Ражабов, Ражаб Адашев, Ситора Алимжонова, Ойдин Юсупова, Ҳабибулло Низомов, Умид Искандаров  Зуҳра Солиевалар ҳам иштирок этишган. Картина продюсери Руслан Мирзаев.

Севимли ижодкорларингиз иштирокидаги “7 олам” фильмининг намойишидан батафсил маълумот ва қайноқ фоторепортажни кутиб қолинг. Биздан йироқлашманг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol