Нилуфар Усмонова дам олиш вақтида фотоаппаратимизга муҳрланди

Сана: 29.01.2014 9455

Сўнгги вақтларда тинимсиз меҳнат қилган, кетма-кет янги қўшиқлар ва клиплар тайёрлаган, бундан ташқари Давлат тадбирларида, халқаро танловларда муносиб иштирок этган Нилуфар Усмонова ниҳоят дам олишга фурсат топди. 

Ҳонанда 2014-йил январь ойини дам олиш билан бошлади десак хато бўлмайди. Янги йил кутиб олингач, Дубайга жўнаб кетган шоу-бизнесимизнинг қувноқ вакиласи қайтиб келгач, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига фарзандлари билан дам олишга борганлигини фотомуҳбирларимиз олган суратлардан билиш қийин эмас эди. Нилуфар Усмонованинг руҳсатисиз бу суратларни чоп этаётганлигимиз учун аввалдан узр сўраймиз, албатта.

 

Суратлар орқали кўриб турганингиздек, Нилуфар фарзандари, уларнинг энагаси ва яқин дугонаси Динейра билан дам олишга келган. Негадир Нилуфар машинадан тушганида аввалига асабийлашгандек туюлди.

Кейин билсак, ўртанча фарзанди Иброҳимхон совуқдан ҳарҳаша қилаётган экан. Нилуфар ўғлининг шапкаси ва шарфини яхшилаб ўраганидан сўнг, нури дийдаси қувонч ила қор уюмига югура кетди. 

Ҳаммадан ҳам Саидаъзамхон мазза қилиб чанғи учди, чанада сирпанди, қорбўрон ўйнади. 

Динейра ҳам чанғи учиш бўйича спортчилардан қолишмаслигини кўрсатди. 

Қуйида фотомуҳбирларимиз томонидан суратга олинган бир неча фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Суратларни кўриб, қишнинг зийнати нақадар гўзал эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Фарзанларига меҳрибон ва оилапарвар Нилуфар Усмоновага эса янги ижод маҳсуллари билан ҳушнуд этишларини тилаймиз. 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol