Шаҳруз Малика Эгамбердиевага қандай “Ваъдалар” бермоқда...
Истеъдодли хонанда Шаҳруз дуэт тароналар куйлаш борасида илдамлаб бормоқда. Сабаби, яқиндагина Юлдуз Турдиева билан бирга ижро этилган “Ёлғизимсан” дуэтига ишланган клипни сайтимиз орқали мухлисларига тақдим этганди. Тез кунда эса яна бир янги дуэт тарона ва видеоклип премьерасини ҳавола этиш истагида экан. Бу галги дуэтдоши хушовоз хонанда Малика Эгамбердиева бўлиб, ҳамкорликда яратилган “Ваъдалар” номли қўшиқ учун айни кунда видео тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойидан, яъни суратга олиш майдонидан бизга юборилган фотоларни томоша қилиб, видеоклип қизиқарли сюжет асосида яратилаётганига амин бўлишингиз мумкин. Суратга олиш ишларига Сардор Аҳмедов режиссёрлик қилмоқда.
Шаҳрузга нима учун айнан Малика Эгамбердиева билан бирга дуэт ижро этгани ҳақида сўраганимизда, бу хонанданинг санъатига ҳурмати баланд эканини айтиб ўтди. Айтиб ўтиш жоиз, “Ваъдалар” композицяисининг сўзи Баҳодир Низомов, мусиқаси Умид Обидовга тегишли.
Тез кунларда яги дуэт ва видеоклип премьерасини ўтказиб юборманг.