Шароф Муқимовни севгилиси билан таништирган ресторан

Сана: 27.06.2015 4774

Эстрадамизда ёрқин ижоди, кинофильмлардаги бир-бирига ўхшамас роллари билан муносиб ўрин эгаллаган Шароф Муқимов яна бир янги қўшиқ яратди ва унга видеоклип ҳам тасвирга олинди. Бугунги кундаги енгил фикрлайдиган, севган инсонини кўнглини арзимаган сабаблар билан оғритиб қўядиган айрим қизларга қарата айтилган ҳазиломуз қўшиқ “Таништирди ресторан” деб номланган бўлиб, унинг сўзи, мусиқаси ва аранжировкаси Исомиддин Нурга тегишли.

Шароф Муқимовни севгилиси билан таништирган ресторан

 Шароф Муқимовни севгилиси билан таништирган ресторан

Мазкур тарона учун Қилич Жумабоев режиссёрлигида видеоклип суратга олинди. Хонанданинг фикрича мазкур режиссёр ўзининг янгича ғоялари ва ташаббуслари билан унда қизиқиш уйғотган, шунинг учун ҳам видеоклип тасирга олишни айнан шу режиссёрга ишониб топширган.

Шароф Муқимовни севгилиси билан таништирган ресторан

 Шароф Муқимовни севгилиси билан таништирган ресторан

Клипга бир неча актёр ва актрисалар жалб этилган, бош ролда эса дебютант актриса Мафтуна Баратова роль ижро этган. Қизғин давом этган суратга олиш жараёнларида Шарофнинг фан клуби аъзолари фаол иштирок этиб, уни қўллаб-қувватлаб туришди. Айни дамда эътиборингизга суратга олиш майдонидан фоторепортаж тақдим этмоқдамиз, тез кунда эса премьерани ўтказиб юборманг.

Шароф Муқимовни севгилиси билан таништирган ресторан

 Шароф Муқимовни севгилиси билан таништирган ресторан

 Шароф Муқимовни севгилиси билан таништирган ресторан

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol