Гулсанам Мамазоитова: “Жонли ижродан чўчимайман”
29-январьдан 2-февральга қадар “Истиқлол” санъат саройи Гулсанам Мамазоитованинг ижодий устахонасига айланади. Гулсанам Мамазоитова ўзининг 15 нафар созандаси билан 100% жонли ижрода концерт уюштиради.
Концерт олди репитициясига ташриф бурганимизда, Дастурда 20 та тарона ижро этилишини эшитиб, Гулсанам Мамазоитовага “Қўрқмайсизми?” деган савол билан мурожаат энганимизда қатъиятлик билан “Жонли ижродан чўчимайман” дея жавоб берди. Маълумотларга кўра, концертда ҳатто бошловчининг чиқиш мусиқаси-ю, танаффус вақтидаги мусиқий танаффусларнинг ҳам барчаси жонли ижрода бўлади. Рустам Шамсиддинов Динамович режиссёрлигидаги концертдан репетициясидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Концерт ҳақида Яна бир сирни билишга муваффақ бўлдик. Дастурдан ўрин оладиган қўшиқларнинг 80-90 % и янги тароналар бўларкан. Энг хит тароналар эса попури тарзида ижро этилади. Гулсанам Мамазоитова концерти учун бир қатор ёқимли туҳфаларни тайёрлаган. Дастурда “Ориат Доно” радиоси бошловчиси Акмал Мирзо бошловчилик вазифасини бажаради. Концерт Бобораҳим Машраб ғазали билан “Ёронлар” таронаси билан бошланади. Гулсанам Мамазоитова нафақат Ўзбекистонда, балки Озарбайжонда ҳам машҳурликка эриша олган. Озарбайжонлик мухлислари учун махсус Озарбайжон халқ куйида айнан ушбу мамлакат тилида қўшиқ тайёрлади. Бу тарона жонли ижрода концертда янграйди. Концерт дастурида ҳонанданинг ўз гуруҳидаги 14 тафар созандаси ҳамда 1 нафар барабанчи бевосита мусиқанинг жўшқинлигини таъминлаб беришади. Танаффус вақтида эса видеоролик тақдим этилади. Маълумотларга кўра, видеоролик овозсиз бўлиб, унинг матни бевосита саҳнанинг ўзида ўқилади. Спортсевар, айниқса, футбол ишқибозлари учун ажойиб янгилик! Гулсанам Мамазоитова футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига атаб қўшиқ ёзди. Ўзаро мулоқотда эса ҳамюртларимиз билан фахрланишини айтиб ўтди.
Яна бир янги ва ўта таъсирчан таронаси жамиятимизнинг муаммосига бағишланади. Сир эмаски, бугунги кунда мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш долзарб мавзуга айланган. “Мусофирлар” номли тарона айнан ушбу мавзуга бағишланган.
Концертдан олдинги репетиция жараёнидан олинган кичик видеолавҳа эътиборингизга ҳавола этилади.