Жасур Ғоиповдан янги қўшиқни қарши олинг!

Сана: 02.04.2015 2780 қайноқ

Қўшиқлари ва клиплари орқали тобора халқ назарига тушиб бораётган Жасур Ғоипов ижодидаги навбатдаги таронани бугун эътиборингизга ҳавола этмоқда. 

"Ҳаётим" дея номланган қўшиқ илк бора "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали жаранг сочди. Айтиш керакки, бу қўшиқнинг премьераси нафақат мухлислар томонидан, балки шоу-бизнес вакиллари томонидан ҳам кутилган эди.Сабаби ижтимоий тармоқлар орқали анонслар тақдим этилганида, қизиқишлар сони кўп эканлигига гувоҳ бўлдик. 

Жасур Ғоиповдан янги қўшиқни қарши олинг!

Таронанинг сўзи ва мусиқаси Иқбол Муҳаммаджоновга тегишли. Аранжировка муаллифи эса Жасур Бадалбоевдир. Жасур Ғоиповнинг ижроси ила мукаммал ҳолга келган қўшиқ тингловчиларнинг аъло баҳосига эриша олди. Катта олқишлар билан кутиб олинган тарона тез орада хит даражасига кўтарилишига ишонамиз! 

Жасур Ғоиповдан янги қўшиқни қарши олинг!

Жасур Ғоипов томонидан тақдим этилаётган янги "Ҳаётим" номли қўшиқни сайтимиз орқали тинглаб, баҳраманд бўлишингиз мумкин!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol