Умидли хонанда Шавкат Исматовдан илк премьера тарона

Сана: 24.03.2015 4631 қайноқ

Шавкат Исматов профессионал шоу-бизнес оламига энди кириб келаётган бўлса-да, бир неча йиллардан буён санъат оламида ижод қилади. Хонанда тез орада ўз мухлисларига эга бўлишига тилакдошмиз. 

Бугун расмий равишда омма эътиборига ҳавола қилинган қўшиқ “Севимли” дея номланади. Бу таронани яратиш ғояси Шавкат Исматовнинг ўзига тегишли бўлиб, қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси устида хонанданинг ўзи меҳнат қилган. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоевга тегишли. 

Умидли хонанда Шавкат Исматовдан илк премьера тарона

“Ўзбегим Таронаси” радиосида илк бора жаранг сочган қўшиқ бир қатор тингловчиларнинг ижобий фикрларига эриша олди. Бу қўшиқ ва хонанданинг ижроси борасида турли фикрлар билдирилди. Аксарият тингловчилар ижодкорнинг келгусидаги ижодига омад тилаб, яна янги қўшиқлари орқали Шавкат Исматовни янада яхшироқ таниш имконига эга бўлишларига умид қилишларини билдиришди. 

Умидли хонанда Шавкат Исматовдан илк премьера тарона

Маълумотларга кўра, яқин кунларда бу қўшиқ учун видеоклип суратга олиниши режалаштирилган. Айни вақтда қайси операторлар ва режиссёрлар билан ишлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Сайтимизни кузатиб борсангиз, ёш ижодкорнинг ижодилаги сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol