Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ва хонанда Шаҳруздан тез кунда узоқ кутилган клип премьераси
Ҳар бир санъаткор ижод маҳсули, яъни меҳнатининг самараси мухлисларига манзур келиши, қалбидан жой олиши ва олқишларига сазовор бўлишини истайди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ва хонанда Шаҳруз биргаликда яратишган ''Ёлғизимсан'' номли дуэт радиоэфирга узатилганида тингловчилар томонидан яхши кутиб олинди, аммо негадир ваъдага мувофиқ ҳамкорликда яратилган видеомаҳсулотни мухлисларга тақдим этишмади.
Шаҳрузнинг ҳабар беришича, куни кеча айнан шу қўшиқ учун қайтадан видеоклип суратга олинибди. Бу сафар клипга Сардор Аҳмедов режиссёрлик қилиб, актёрлардан Умид Искандаров, Зара Ширинова ҳамда Феруза Норматовалар иштрок этишган.
Мутлақо ўзгача сюжетни ўз ичига олган мазкур видеоклипни тез кунда сайтимиз орқали премьера этиш истагида бўлган хонандалар бу қўшиққа қайта клип яратишгани сабабини ҳозирча сир тутишди. Лекин, клип премьераси олдидан Юлдуз Турдиева ҳамда Шаҳруз дуэт учун нега иккита клип яратишганини сабабини ошкор этишади.
Кузатиб боринг ва ўтказиб юборманг.