''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан ''Севгилим'' премьера

Сана: 14.03.2015 2842 қайноқ

''Шарқ'' вокал чолғу ансамбли хонандалари маҳоратли ижроси билан мухлислари қалбидан жой олган.Бугун бу ансамбль аъзолари ўзининг янги ижод маҳсулини кенг омма ҳукмига ҳавола этишмоқда.''Севгилим'' номли таронага яратилган видеоклип сайтимиз орқали премьера этиларкан, аввало мазкур қўшиқ ҳақида қискача маълумот бериб ўтишни лозим топдик. 

''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан  ''Севгилим'' премьера

Бу композиция асли озарбажонлик хонанда ва актёр, йигирманчи асрда яшаб ижод қилган таниқли санъаткор Рашид Бейбутов репертуаридан бўлиб, унинг бошқа ижод намуналари каби кўпчиликка манзур бўлган таронадир. 

''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан  ''Севгилим'' премьера

Қўшиқни ''Шарқ'' ансамбли қайта сайқал берилган ҳолда ижро этишди ва унга видеоклип тасвирга олдиришди. Клип яратилишида Беҳзод Пўлатов режиссёр ва операторлик вазифасини бажарган. Марҳамат, ''Шарқ'' вокал чолғу ансамблидан ''Севгилим'' номли тарона ва унга ишланган видеоклипни тинглаб, томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol