Шоҳзамон бу сафар “Қўзигул”га қўшиқ куйлади
Сана: 19.08.2014
3863
қайноқ
Тарихий исмларни тиклашга ва яна оммалаштиришни мақсад қилган Шоҳзамон бу борадаги илк қадамини ташлади. “Анзират” исмли қизларни мадҳ қилган ҳонанда эндиликда “Қўзигул” дея куйламоқда.
Хонанданинг шахсан ўзи бу таронанинг мусиқасини басталаб, сўзини ҳам ёзди.
Куни кеча бу таронанинг премьераси “Ўзбегим Таронаси” радиосида бўлиб ўтди. Айтиш керакки, мазкур қўшиқ айнан Қўзигул исмли қизнинг талаб ва истаги асоcида яралган.
Тарона илк марта жаранг сочгач, тингловчиларнинг фикрлари қабул қилинди. Албатта кутилмаган сарлавҳадаги қўшиқ турли баҳсларга сабаб бўлди.
Кўплаб тингловчилар қўшиқ кайфият кўтарувчи оҳангда чиққанлигини эътироф этган бўлса, баъзи тингловчилар бироз танқидий фикрларини ҳам билдиришди. Сизчи? Қўшиққа қандай баҳо берасиз?