Гули Асалҳўжаевадан “Севги фариштаси” тез кунда...
Халқ назаридаги санъаткорлар янги қўшиқ яратмай қолишса уларни севиб тинглайдиган ва ижодини кузатиб борадиган, чин маънодаги санъат шайдолари ҳавотирга тушишади. Шунинг учун ҳам хонандалар доимо изланишда бўлишади. “Атиргулим” номли таронаси премьерасидан сўнг бироз муддат жимлик сақлаган хонанда Гули Асаҳўжаева яна янги ижод маҳсули билан мухлисларини қувонтириш ниятида. Хонанданинг айтишича, унинг мухлислари тез-тез қўнғироқ қилиб, янги видеоклип тақдим этишини сўрашар экан.
Ана шундай таклифларни инобатга олган Гули тез орада янги дуэт тарона ва унга ишланган видеоклип премьерасини тақдим этади.
Истеъдодли ижодкор Мурод Манзур билан ҳамкорликда яратилган янги қўшиқ “Севги фариштаси” деб номланган. Матни Нурбекка, мусиқаси дуэтдош бўлмиш Мурод Манзурга тегишли бўлган янги тарона учун Ҳасан ва Ҳусан Отабоевлар видеоклип тасвирга олишган.
Совуқ кунларда суратга олинган клипда томошабинларга баҳорий кайфият беришга ҳаракат қилган ижодкорлар меҳнати самараасини уни томоша қилгач баҳо берамиз.
Айни кунларда янги видеомаҳсулотнинг тасвирга олиш ишлари якунланиб, монтаж ишлари олиб борилмоқда экан. Бугун эса эътиборингизга махсус фоторепортажни ҳавола этамиз.