Масрур Усмоновдан хоразмча тарона премьераси
Баҳорнинг келиши, табиатнинг гўзаллашиши ижод аҳли учун ўзгача илҳом бағишлайди. Кетма-кет байрамлар муносабати билан санъаткорлар ўз ижод маҳсулларини туҳфа этиш ниятидалар. Хушовоз хонанда Масрур Усмонов ҳам бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастури орқали янги қўшиғини мухлисларига армуғон этди. Хонанда хоразмлик мухлислари таклифи биланми ёки бошқа сабаб, хоразмча қўшиқ куйлади.
“Ўпасим галди” номли мазкур таронанинг сўзи ва мусиқаси хонандага тегишли, аранжировкани эса Раҳматулла Нормуродов амалга оширган.
Янги премьера этилган қўшиқ учун айни кунларда видеоклип суратга олинмоқда. Режиссёр Жонрид Сагдиев томонидан яратилаётган клипда бош ролни Мафтуна Саитхалилова ижро этмоқда. Тез кунда қизиқарли сюжет асосида тасвирга олинган видеоклипнинг премьерасини ҳам сайтимиз орқали томоша қиласиз. Кузатиб боринг.