“Ўзинг бўлсанг бас” энди клипи билан
Ёш бўлишига қарамай, кўплаб ютуқларга эришаётган, ўзининг ёқимли овози билан халқимиз қалбидан жой эгаллаган латофатли Шаҳло Ахмедова яқиндагина “Ўзинг бўлсанг бас” композициясини тақдим этган эди. Орадан кўп ўтмай ваъдага мувофиқ хонанда мазкур қўшиққа видеоклип суратга олдирди. Маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлиги ва операторлигида тасвирга олинган клип трек йўналишида. Шундай бўлса-да Шаҳло Аҳмедова бир нечта образда намоён бўлади. Қизиқарли ва ранг-баранг рақсларга бой бу видео асарда ҳар бир ҳолатдан то кичик деталгача эътибор қаратилган. Ҳаттоки, мусиқачиларгача алоҳида ёндашилди.
Суратга олиш жараёни 2 кун давом этди. Бобур Умаров сўзи ва мусиқаси билан яратилган мазкур қўшиққа ишланган видеоклип мухлисларга манзур келади деб умид қиламиз. Шаҳло Аҳмедованинг ижодига омад тилаган ҳолда суратга олиш жараёнидан тақдим этилган қайноқ фотосуратларни томоша қилишга чорлаб қоламиз.