Лола Ахмедова ўз имиджини бутунлай ўзгартиришга қатъий қарор қилган
Охирги пайт ижодида яхшигина силжиш бўлаётган ва янги қўшиқлари клиплари билан мухлисларни хурсанд қилаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Ахмедова бугунги кунда яна ижодга шўнғиган.
“Юрагимда” деб номланган янги қўшиғи битиши билан унга янги йуналишда, бошқаларидан тубдан фарқ қилувчи, тингловчилар ҳаттоки ҳаёлига ҳам келтирмаган, янгича талқинда видеоклип суратга олиш истагидалар. Нима учун, деб хонандадан сўраганимизда «бир ҳилликдан зерикдим, санъаткор доим ўзгариб туриши керак экан» деган фикрни айтдилар.
Қўшиқ ва клип тайёр бўлгач албатта Ўзбегим таронаси радиоси хамда сайтимиз орқали эътиборингизга хавола этамиз. Яна бир янгилик, Лола Ахмедова таниқли, ўз ишининг усталари бўлган стилистлар билан ишламоқда ва бир тўхтамга келгач ўз имиджини хам бутунлай ўзгартиришга қатъий қарор қилган. Шу билан бир қаторда ижодкордан яқин кунларда янги фотосессияни ҳам кутиб қоламиз.