Ёқуббек Қудратов баҳорнинг илк кунларида мухлислари учун туҳфа тайёрламоқда
Ёш бўлишига қарамай бошқалардан ажралиб турувчи ижоди билан эътиборга тушиб бораётган хонанда Ёқуббек Қудратов яна бир янги тарона яратди. Ҳозирча номи сир тутилаётган мазкур қўшиқ тез кунда “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилиши кутилмоқда. Қўшиқнинг яратилишида Шерали Файзуллаевнинг ўрни катта, чунки бу ижодкор янги таронанинг шеъри ва мусиқаси устида ишлаган. Аҳмад Ҳожиматов эса мусиқий сайқал берган.
Айни кунларда эса янги ижод маҳсули учун тасвирга олиш ишларири тугалланиб, монтаж жараёни олиб борилмоқда. Айтиб ўтишимиз лозим, видеоклипни ёш ва истеъдодли режиссёрлардан бири Дилмурод Агзамов ҳамда таниқли ва профессионал оператор Рустам Муродов ҳамкорликда тасвирга олишди.
Сюжетга мос ажойиб кадрлардан иборат янги видеомаҳсулот Ёқуббек Қудратов ижодидан алоҳида ўрин эгаллаши аниқ. Клипда хонанданинг ўзи бош ролни талқин этган.
Кузатишда давом этинг ва янги тарна ва видеоклип премьерасини ўтказиб юборманг.