Замира Бешимова у нафақат актриса...
Истеъдодли актриса Замира Бешимова хонандаликда ҳам ўзини намоён этаётгани кўпчиликка маълум бўлмаса керак, аммо унинг ижодини кузатиб бораётган мухлислари унинг ҳар бир фильмдаги роли ва санъатнинг бошқа жабҳаларидаги фаолиятига бефарқ эмаслар. Бундай дейишимизга сабаб, Замира нафақат актриса ва хонанда, балки шоу-бизнеснинг бошқа йўналишларида ҳам ўз фаоллиги билан кўзга кўринган.
Яқинда бўлиб ўтиши режалаштирилган катта шоу-дастурда ҳам лойиҳа муаллифларидан бири сифатида иштрок этмоқда. Бу ҳақда кейинроқ маълум қиламиз.
Бугун эса “Ўзбегим таронаси” радиосида Замира Бешимованинг янги қўшиғи премьераси бўлиб ўтди. Мазкур тарона “Соғиндим” деб номланган бўлиб, сўзи Султон Карахаджаевга, мусиқа ва аранжировкаси Сардор Карахаджаевга тегишли. Радиотингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган бу қўшиқ учун тез кунларда видеоклип суратга олиниши режалаштирилган. Тез орада янги видеоклип премьерасини қарши оласиз.