Тоҳир Усмоновдан “Кел” премьера тарона
Ёшларнинг севимли хонандасига айланиб бораётган хонанда Тоҳир Усмонов янгидан-янги ижод намуналари билан репертуарини бойитмоқда. Соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳал этилганидан кейин ижодига катта эътибор қаратган ижодкор бугун янги таронасини кенг омма ҳукмига ҳавола этди. “Кел” номли маюс оҳангдаги композиция FM 101.0 тўлқинида илк бора янграши билан тингловчилар томонидан телефон қўнғироқлари бўлиб, яхши муносабатлар билдирилди. Радионинг смс марказига келган хабарларда хонандага омад тилаган мухлислари янги қўшиқ муваффақиятли чиққанини айтиб ўтишди.
Янги таронанинг матн ва мусиқаси муаллифи Алишер Арипов бўлиб аранжировкани ҳам ўзи амалга оширган.
Тоҳир Усмонов ижодидаги янгиликлардан бири хонанда яна бир янги қўшиқ устида ишламоқда ва бугун премьера этилган тарона учун ҳам тез кунда видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Яқин кунларда янги клип тасвирга олиш жараёнларидан фоторепортаж тақдим этамиз, кузатиб боринг.