Сардор Раҳимхоннинг “Юртимдан салом” концерт дастури
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг мухлислари нафақат юртимизда, балки чет давлатларда ҳам бисёр экани сир эмас. Хонанданинг тароналари-ю клипларини интернет тармоқлари орқали излаб топиб, тинглаб, томоша қиладиган чин маънодаги мухлислари Сардорнинг ўзи билан ҳам интернет орқали боғланиб мулоқотлашиб туришади.
Октябрь ойининг 12-санасида Кореянинг Чанг Вон шаҳрида бўладиган концерт дастури ҳам ана шундай мухлислар илтимосига биноан режалаштирилган.
Бу концертга Сардор Раҳимхон катта тайёргарлик кўрди. Биз билан боғланган Сардор шундай дейди:
- Минг шукрки, Кореяга эсон-омон етиб келдик. Бу ерда бизни ҳамюртларимиз илиқ ва самимий кутиб олишди. Кўпчилик концерт бўлмайди, Сардор келмаса керак, деб ишонишмаётган экан. Лекин, ишонч билан айтаман, концерт аниқ намойиш этилади. Бу ерда истиқомат қилаётган юртдошларимизга Ватанимиз нафасини олиб келганман.
Концертнинг номи "Юртимдан салом" деб номланади. Севимли санъаткори қўшиқлари ва қалбидан чиққан наволарни тинглаган юртдошларимиз Ватан ифорини ҳис этишса ажабмас.