Мадина Мумтоздан “Эй ёр” премьера

Сана: 06.02.2015 3687 қайноқ

Ҳушмуомалалиги, ижодга бўлган маъсулияти ва мухлисларига нисбатан эътибори юқори бўлган Мадина Мумтоздан янги қўшиқ ва унга ишланган видеоклипни қарши олинг.“Ўзбегим таронаси” радиоси орқали илк бора жаранг сочган қўшиқ “Эй ёр” деб номланади. Устоз санъаткор Абдуҳошим Исмоилов томонидан яратилган мусиқа ва Раъно Ярашева қаламига мансуб шеър асосида яратилган бу тарона тингловчиларга ҳуш ёқди.

Мадинанинг айтишича, у илк бора онасининг ёзган шеъри билан қўшиқ куйлаши экан. Янги тарона учун аранжировкани Муродилла Ҳакимов амалга оширган. 

Мадина Мумтоздан “Эй ёр” премьера

Мазкур композиция учун Сарвар Каримов ҳамда Иззатилла Лутфуллаев томонидан клип тасвирга олинди. Рассом сифатида Акмал Саидов яқиндан кўмаклашди. Клипда Comedy.uz резидентлари Ҳасан Ва Ҳусан, яъни Иноятулло, Даврон ҳамда Азамат, актриса Наргиза Салмонова ва бир қатор бошқа актёрлар иштрок этишган. 

Мадина Мумтоздан “Эй ёр” премьера

Хонанда ижодидан яна бир янгилик, унинг “Ота” деб номланган  қўшиғи учун ҳам клип суратга олиш ишлари бошланган. Тез кунда тасвирга олиниш жараёнлари билан боғлиқ махсус фоторепортаж тақдим этамиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol